Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2019, Тошкент вақти: 05:37

ТОШКЕНТ – “Нодавлат боғча очиш ҳақида вазирлик билан имзоланган битим қоғозда қолмоқда”


ОҚҚЎРҒОН. “Мен – Дилдора Абдураимова, Тошкент вилояти Оққўрғон туманидан ёзмоқдаман. Оилавий нодавлат болалар боғчаси очишга қизиқиб, шартларини ўргандим. Масъуллар давлат томонидан мебель, озиқ-овқатлар учун маблағ ва ойлик ажратилади, боғча учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилади, деб ваъда беришди. Ҳоким қарори асосида оилавий нодавлат болалар боғчаси учун гувоҳнома олганим ва Мактабгача таълим вазирлиги билан битим тузганимга 3 ой бўлди, лекин ваъда қилинган ёрдамдан дарак йўқ. Ўзимнинг ҳисобимдан қўлдан келгунча хоналарни тайёрладим.

Менга ўхшаб оилавий нодавлат болалар боғчаси очаётган тадбиркорлар Телеграмда гуруҳ очган эдик. Гуруҳнинг ҳамма аъзолари шу масалада қийналиб кетгани ҳақида ёзмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 25 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG