Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2019, Тошкент вақти: 00:40

ТОШКЕНТ – “Президент тақиқлаганига қарамай, боғча тарбиячилари яна ўт юлиш ва кўча супиришга олиб чиқилди”


УЧТЕПА. “Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 450-МТМдан ёзмоқдамиз. Президент ва бош вазир тақиқлаганидан кейин таълим соҳаси вакилларининг ҳашар ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш тўхтатилган эди. Аммо бизнинг боғчада бу яна бошланди. Тарбиячилар ўт юлиб, кўча супириб юрибмиз.

Наврўз кунлари кўпчилик тўрт кун кетма-кет дам олди. Аммо бизни мудирамиз турли тадбирларга юборди. Бунинг устига, тўрт кун дам олганимиз учун ойлигимиз ҳам камаяр экан. Ахир, дам олиш кунлари давлат раҳбари фармони билан берилди-ку! 8 март байрамида ҳам, Наврўзда ҳам бизга мукофот пули беришмади. Аммо, билишимизча, бошқа боғчаларда ойлик ҳам камайгани йўқ, мукофот ҳам берилмоқда. Ушбу ҳолатни Мактабгача таълим вазирлиги ўрганиб, ходимлар манфаатини ҳимоя қилишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 29 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG