ЎЗБЕКИСТОН. “Бир йиллик ҳарбий хизматга бормоқчиман. Аммо ҳамма жойим соғ бўлса ҳам, хизматга олишмаяпти. Бунинг ўрнига 4 миллион сўм тўлаб бир ойлик хизматга боришимиз керак экан. Бу пулни топишга эса қурбимиз етмайди. Ё бир йиллик текин армияга олишмайди, ё ўз ҳолингизга қўйишмайди. Тинмай чақирув хатлари юборишади.
Нега армияга бориш бунча қиммат? Ё бошқа давлатларда ҳам шундайми? Ахир, ота-боболаримиз пул тўлаб армияга бормаган-ку! Мендан сўрасангиз, 4 миллион сўмим бўлса, ёнига яна озроқ пул қўшиб уйланиб олган бўлардим!
Ушбу масалада Мудофаа вазирлиги расман изоҳ берса яхши бўлар эди”.
(Бу хабар Озодликка 9 март куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг! |
Шарҳларни кўринг (1)
Бошқа шарҳлар