Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Шароитлар йўқлиги туфайли ишлатилган шприцларни баклажкага солмоқдамиз"

"Биз Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларимиз! Касалхонамизда 4 ойдан бери шприцлар билан боғлиқ янги бизнес бошланган.

Бирлашмамиз ички инфекция қоида ва меёрларига риоя қилмаяпти. Маълумки, Ўзбекистондаги шифохоналарда ички инфекцияси тўғрисидаги қоида ва меёрлар бор. Бу "СанК ва М 03.42.17 ССВ" нинг буйруғи. Унда ишлатилган бир марталик шприц ва қўлқоплар муфел печкасида ёқиб, йўқ қилиниши кераклиги белгилаб қўйилган. Аммо, шифохонада бу меёрларга умуман эътибор ҳам йўқ. Вилоят ва туман Давлат санитария эпидемиология назорати марказининг ходимлари қаерга қарашяпти ўзи?

Бирлашма раҳбарларининг оғзаки буйруғи билан ишлатилган шприцлар белгилаб қўйилган ва ўз ҳисобимиздан олинган пластмасса идишларига бўлиб ташланиши кераклиги айтилмоқда. Инъекциядан сўнг қолган шприцлар ўрта тиббиёт ходимларининг соғлиғи учун умуман хафвлику! Биз шприцларни игналаридан ажратиб, игналарини баклашкаларга ва шприцларни пақирларга солиб, ажратиб келмоқдамиз. Бу чиқиндилар шифохонанинг бурчагида қуйилган. 70 литр сув сиғадиган 2 дона пластмасса бачокларга ташлаймиз. Ички инфекция қоидаларига амал қилмаймиз... Ахир "буйруқни бажармасак, ишдан оламиз", дея қўрқитиб келишмоқдаю.

Чиқиндихонага ташланса, инфекция тарқалиб кетадику! Шприц ёқадиган муфел печкасини қуриб беришига умид қилмоқдамиз!"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG