Линклар

Шошилинч хабар
16 август 2018, Тошкент вақти: 09:02

"Ҳужжатим жойида бўлишига қарамай, полиция очиқчасига пора таъма қилди"


ҚОЗОҒИСТОН. "Мен Примов Шерзод Россиянинг Астрахань шаҳридан 15 январь 11:35 Москва поездига чиқувдим. Тушишимизга икки соат қолганда, Қозоғистон ҳудудида 16 январь 11:00ларда поездга уч нафар милиция ходими кириб, ҳужатларимизни текширди. Ҳужжатларимнинг ҳаммаси жойида эди. Мен билан ҳамроҳ бўлган дўстимнинг ҳужжатлариям жойида эди. Лекин улар очиқчасига пора таъма қилишди.

Ҳамёнимизда бор йўғи 1000 рубль бор эди. "Ҳамма ҳужжатим жойида, нега пул беришимиз керак?" деб эътироз билдирдим. Жаҳл билан паспортларимизни қўлимизга бериб, пўписа қилишга ўтди. "Сенлар қани Москвага боргин кўрамиз," деди. Энди проводник хонасидан чиқмоқчи бўлиб тургандим, милиция ёнимдаги шеригим телефонини қўлига олиб: "Бу телефоннинг ҳужжати қани?" деб сўроқ қилишга тушди. Шеригим телефони ҳужжатсиз эди. Шунда ёнимдаги 1000 рублни бердик.

Ҳарқалай инсофли милиция ходими экан, бошқа пулимиз йўқлигини билиб, 500 рублни қайтариб берди. Бундай ҳодисалар кўп бўлади. Бу ҳақда Озодлик кўп ёзган. Қозоғистоннинг милициялари шу ишни қилади. Мен рус милиция ходими келиб, пул таъма қилганини бирон марта кўрмадим".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG