Линклар

"Болаларим билан бомж бўлиб қолдик. Илтимос, ёрдам беринг!" (ВИДЕО)


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Болаларим билан бомж бўлиб қолдик. Илтимос, ёрдам беринг!"

"Менинг исмим Мустафаева Оксана Жўраевна. Мен Бухоро вилояти Когон шаҳрида яшайман. Менинг турмуш-ўртоғим 2015 йилнинг 3 март куни оламдан ўтган. Биз 17 йил бирга яшадик. Эрим ўлганидан сўнг, қайинсинглим мени ва 2 боламни уйимиздан ҳайдаб юборди. Бизларни руйхатдан ўчириб, уйни сотиб юборди. Айни пайтда бизларда на прописка бор, на уй. Пропискам йўқлиги сабабли ишга ҳам жойлаша олмаяпман. Ҳеч қаерга олишмаяпти мени.

Қисқаси, мен болаларим билан бомж бўлиб қолдик. Мен судга ва прокуратурага мурожаат қилдим. Cуд бу уй ноқонуний сотилгани ҳақида қарор чиқарди. Бироқ, бу қарор амалга оширилишини ҳеч ким назорат қилмаяпти. Ҳокимнинг қабулига ҳам бордим. Бироқ, улар менга ёрдам беришмади. Президент порталига ҳам ёздим. Бироқ, улар менга жавоб қайтаришмади. Мен кимга мурожаат қилишимни билмаяпман. Илтимос, менга ёрдам беринг!"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG