Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:14

САМАРҚАНД – “Президент топшириғи бажарилмаётгани сабаб салкам икки йилдан буён лицензия ололмаяпмиз” (ВИДЕО)


ПАЙАРИҚ. “Мен – Шавкат Расулов, Самарқанд вилояти Пайариқ туманидан мактуб йўлламоқдаман.

2017 йилда “Марказгазтаъминот” УКга қарашли “Челак газ” филиалида L-Gaz оператори бўлиб ишлар эдим. 2017 йил сентябрида корхона ва унинг филиали қайта ташкил этилиши ва штат қисқариши муносабати билан ишсиз қолдим.

Шундан сўнг 2017 йил июнда газ тармоқларини лойиҳалаштириш хизмати фаолияти билан шуғулланиш мақсадида “Grand lux stroy” масъулияти чекланган жамиятини ташкил қилдим.

2017 йил 5 сентябрда собиқ Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига лицензия учун керакли ҳужжатларни топширдим. 2017 йил декабрда қўмита комиссияси бизга лицензия берилиши борасида ижобий хулоса тақдим этди. Тез муддат лицензия оламиз деб хурсанд бўлган эдик. Аммо ўшандан буён лицензия ололмай сарсон-саргардон бўлиб юрибмиз.

САМАРҚАНД – “Президент топшириғи бажарилмаётгани сабаб салкам икки йилдан буён лицензия ололмаяпмиз”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:15 0:00

Президентнинг 2018 йил 22 майдаги “Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5445-сонли фармонига мувофиқ, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Қурилиш вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ойлик муддатда архитектура ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш учун киритиши белгиланган.

Аммо ушбу топшириқ бажарилмаётгани сабаб корхонамиз ва бошқа кўплаб тадбиркорлар иш фаолиятини бошлай олмаётир. Қурилиш вазирлиги ва Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги эса муаммони ҳал қилмай сарсон қилмоқда.

Ушбу масалада 2018 йил 14 октябрда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг сайёр қабулида бўлдик.

Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари ва вилоят қурилиш бош бошқармаси бошқарма бошлиғи маслаҳати билан Давлат хизматлари агентлигига қайтадан ҳужжатлар тўпламини топширдим.

Аммо у ердаги мутахассис Давлат хизматлари агентлигида Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги бўйича йўналиш йўқлиги, ҳужжатларим автоматик тарзда Қурилиш вазирлигига жўнатилишини айтди. Шундан кейин овора бўлсам-да, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг ўзига ҳужжат топшириш учун Тошкентга бордим. Аммо Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ходими ҳужжатлар қоғоз шаклида олинмаслиги, фақат Давлат хизматлари агентлиги орқали онлайн тарзда келсагина кўриб чиқилишини айтди. Хуллас, “отангга бор, онангга бор” қабилидаги оворагарчилик яна давом этди.

2018 йил 16 ноябрда лицензия олишда ёрдам сўраб Бош вазир ва Бош прокурорга мурожаат қилдик. 2018 йил 26 ноябрда Қурилиш вазирлиги ходими 2017 йилда комиссия томонидан ижобий хулоса олган корхоналарга 2018 йил 1 декбрдан лицензия берилишини айтди. Аммо бу ваъда ҳам амалга ошмади.

Президентнинг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли фармонига кўра, архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигидан Қурилиш вазирлигига ўтказилди. Ана энди муаммо тезда ҳал бўлса керак деб ўйлагандик. Аммо орадан 3 ой ўтган бўлса-да, корхонамиз лицензия ололмаяпти.

Юқори идораларда сансалорликка барҳам бериш ва лицензия олишда ёрдам сўраб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 3 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG