Линклар

Шошилинч хабар
08 декабр 2019, Тошкент вақти: 06:52

ТОШКЕНТ – “Ҳокимлик суд томонидан “EGIZ” МЧЖ фойдасига белгиланган 1,9 млрд сўмни тўлашдан бўйин товламоқда”


МИРЗО УЛУҒБЕК. “Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Осиё кўчасида фаолият юритган “EGIZ” МЧЖ ходимлари номидан ёзмоқдамиз. МИБ ҳамда ҳокимиятнинг қонун талабларини писанд қилмаслиги оқибатида бир ярим йилдан буён ишчилар маошсиз ўтирибди.

Тошкент шаҳри ҳокими бўлиб ишлаган Раҳмонбек Усмонов 2018 йил 23 январь куни “EGIZ” МЧЖга тегишли бўлган автомобилларни ювиш шохобчаси, кафе ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасига келиб, бош вазирнинг топшириғи деб, мажмуа биносини бузиш ва жамиятга тегишли 15 сотих ер майдонини давлат захирага олиш ҳақида оғзаки кўрсатма берди. Мажмуа оғир техника ёрдамида 2 кун ичида ноқонуний бузилди.

“Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 19-моддасида “Олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни бузиб ташлаш ёки дов-дарахтларни қўпориб ташлашга зарарнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўла қопланмагунга қадар йўл қўйилмайди” деб белгиланган. Аммо ҳокимлик қонун талабини умуман писанд қилмади.

Мажмуа товон пули тўланмай бузилди, олиб қўйилган ер майдони бадалига ер майдони берилмади. Мирзо Улуғбек тумани маъмурий судининг 2018 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ушбу ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилди.

Тошкент туманлараро судининг 2018 йил 23 октябрдаги ҳал қилув қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимлигидан “EGIZ” МЧЖ фойдасига 1.977.971.500 сўм ундириб бериш белгиланди. Аммо суд қарори ижрога қаратилганига 6 ойдан ошди ҳамки, ҳокимлик ушбу маблағни тўлаб бермади.

Суд ҳужжати ижроси Мажбурий ижро бюроси Чилонзор тумани бўлимига топширилган. Давлат ижрочиси А.Абдуллаев томонидан 2018 йил 13 декабрда ижро иши қўзғатилиб, қарздор – шаҳар ҳокимлигига пулни ихтиёрий тўлаб бериш учун 15 кун муддат берилган. Қонунчиликда суд хужжати кўпи билан икки ойда ижро этилиши шарт деб белгиланган бўлса-да, МИБнинг Чилонзор тумани бўлими ҳамда Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан пулларни реал ундириш бўйича ҳеч қандай чора кўрилмаяпти. Тошкент шаҳар ҳокимлигида 50 га яқин ҳисоб рақамлари бўлса-да, МИБ уларни хатлашга журъат қилмаяпти.

Тошкент шаҳри ҳокимиятидан суд томонидан белгиланган маблағни зудлик билан ўтказиб беришини талаб қиламиз. Зеро, ҳокимлик қонунлар ижроси борасида бошқаларга намуна бўлиши лозим”.

(Бу хабар Озодликка 28 июль куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG