Линклар

Шошилинч хабар
08 декабр 2019, Тошкент вақти: 10:44

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “Мутасаддилар 162 оила додига қулоқ солмаяпти”


МЎЙНОҚ. “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани “Қизилжар” ширкат хўжалиги аҳли номидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да аввал ҳам мактубимиз чоп этилган эди. Аммо мутасаддилар 162 оиланинг дардига қулоқ солмаяпти. Шу боис такрор мурожаат қилмоқдамиз.

Бир муддат Хоразм вилояти бошқарувида бўлган “Қизилжар” ширкат хўжалиги 2009 йилда Мўйноқ туманига қайтарилди. Ширкат 2018 йил 20 апрелда МЧЖ шаклида қайта ташкил этилди. Ширкатга тегишли 9 та молхона, техника таъмирлаш устахонаси, ёнилғи қуйиш шохобчаси, ҳаммом ва 74 та тураржой МЧЖ балансига ўтказилди.

Айни пайтда ушбу 74 та тураржойда яшаётган 162 та оила сарсон бўлмоқда. Биз уйларимизда 30-40 йилдан бери яшаймиз. Шу вақтдан бери коммунал тўловларни тўлаб келамиз. Аммо уйларимизга эгалик ҳуқуқи берилмаяпти. Мутасадди идоралардан ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 5 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG