Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:51

ЎЗБЕКИСТОН – “Мен президентимизга мурожаат йўлласам, Акмал Саидов гапни айлантириб жавоб қайтарибди”


ЎЗБЕКИСТОН. “Менинг исмим Ғанижон Алижонов. 2019 йил 4 апрель куни президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига янги сайлов кодексини демократлаштириш масаласида мурожаат йўлладим. 30 июнь куни Олий Мажлиснинг демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Акмал Саидов имзоси билан жавоб хати олдим.

Жавоб хати қуйидаги сабабларга кўра мени умуман қониқтирмади:

1. Мурожаатим сўнггида огоҳлантириб ўтган бўлишимга қарамай, мурожаат мазмунидан президентимизни хабардор қилишмаган.

2. Мурожаатим президент администрацияси томонидан янги сайлов кодексини демократлаштириш учун такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Олий Мажлисга қайтарилиши ўрнига, оддий хатни кўриб чиқиб, жавоб жўнатиш учун Олий Мажлисга жўнатилган.

3. А.Саидов тўрт варақдан иборат жавоб хатида мурожаатда кўзланган масала бўйича бир оғиз хам ёзмаган. Янги сайлов кодексига киритилган арзимас ўзгаришлар хусусида гапни айлантиришдан нарига ўтмаган. Гўё мен мурожаатимда янги сайлов кодекси ҳақида тушунча беришларини сўрагандек.

4. Жавоб хати Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик ташкилотларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунида кўрсатилган муддатда, қонун талабларига амал қилган ҳолда кўриб чиқилмаган.

5. А.Саидовнинг янги сайлов кодекси халқаро талабларга жавоб бериши ҳақидаги сўзларини И.Каримовнинг президентлик муддати қонунларимизга зид равишда икки марта референдум орқали чўздирилганда, кетма-кет икки бор президентлик муддатидан кейин хам давлат раҳбарлигига номзоди қўйилганда ҳам эшитганмиз.

Дарвоқе, А.Саидов учун сайлов кодексига киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумот бериш учун наҳотки, тўрт ой вақт керак бўлган бўлса?..

Кейинги пайтларда президентимизга қилган мурожаатларимиз фаолияти устидан шикоят қилинаётган раҳбарларга жўнатилмоқда. Улар эса ўз навбатида ўзларини хаёли паришондек тутиб, кўнгли тусаган мазмунда жавоб жўнатмоқда. Ёки А.Саидовдек гапни айлантириб, асосий масалани бир четга суриб қўймоқда. Мурожаатим ва унга бўлган жавоб матнини кўриб ўзингиз хулоса чиқаришингиз мумкин”.

(Бу хабар Озодликка 22 август куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG