Линклар

Шошилинч хабар
21 феврал 2020, Тошкент вақти: 21:28

CАМАРҚАНД – “Геология қўмитасига: халқнинг қулоғи кар, кўзи кўр деб ўйламанг!” (ВИДЕО)


CАМАРҚАНД – “Геология қўмитасига: халқнинг қулоғи кар, кўзи кўр деб ўйламанг!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:01 0:00

ҚЎШРАБОТ. “Мен – Ҳабиба Тошбоевна, бир неча кун аввал “Сиздан Телеграм” орқали Самарқанд вилоят, Қўшработ туманидаги Зармитан геология-қидирув экспедициясининг 350 нафар ходими номидан мурожаат йўллаган эдим. Мурожаатимда Самарқанд геология давлат унитар корхонаси раҳбарияти жорий йил 1 октябрдан 2020 йил 1 январгача Зармитан геология-қидирув экспедициясининг 98 фоиз ходимини мажбурий равишда маошсиз меҳнат таътилига чиқараётгани ҳақида гапирган эдим.

Мурожаатим эълон қилингач, Ўзбекистон Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси баёнот берди.

Баёнотда мен видеомурожаатда тилга олган ҳолат хақиқатга тўғри келмаслиги айтилган. Ҳолбуки, давлат қўмитасининг ўзи мазкур баёнотида 85 нафар ходим ўз ташаббуси билан маошсиз таътилига чиққанини тан олган. Бу жами ишчиларнинг 30 фоизи дегани! Шунча ходимнинг ишсиз қолиши хавотирли ҳолат эмасми?

Мен ўз мурожаатимда ишчилар маошсиз таътилга чиқарилгани эмас, чиқарилаётгани ҳақида гапирганман. Айнан менинг мурожаатимдан кейин қолган ходимларни маошсиз таътилга чиқариш тўхтатилди.

Давлат қўмитаси баёнотида мен Зармитан геология-қидирув экспедицияси ходими эмаслигим, айни пайтда Туркияда эканим айтилибди. Аввало, мен мурожаатимда экспедиция ишчисиман демаганман, балки улар номидан вазиятни баён қилганман. Негаки, улар ишдан айрилишдан қўрқиб вазиятни очиқ айта олмаяптилар. Мен эса мен учун худди сингил, ака ёки отадек бўлган экспедиция ишчилари муаммоларини давлатимиз раҳбарига холис етказдим, холос.

Ҳурматли давлат қўмитаси мутасаддилари, мен туҳмат қилганим йўқ. Халқнинг қулоғи кар, кўзи кўр эмас. Ҳозир ҳақиқатни яшириб бўлмайди.

Сизлардан маошсиз таътилга чиқарилган 85 нафар ходимни ишига қайтаришингизни сўрайман. Токи кўп сонли оилалар танг аҳволда қолмасин!”

(Бу хабар Озодликка 10 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG