Линклар

Шошилинч хабар
16 август 2018, Тошкент вақти: 01:57

"Тарихимиз бўлган музейимизни тугатишмоқчи"


"Тарихимиз бўлган музейимизни тугатишмоқчи"

"Мен сизга Навоий вилояти Хатирчи туманидан ёзмоқдаман. Бизнинг туман бир неча асрлик тарихга эга. Туманимизда Александр Македонский замонида ҳам одамлар яшаган. Ўша даврга оид ашёлар топилган. Лекин, яқинда туман музейини тугатиш бўйича қарор чиқди.

Туман ҳокимлиги ва бошқа мутассадилар бизнинг тарихимиз бўлган музейимиз бўйича аниқ жавоб бермаяпти. Музейимизни вилоятга қўшиб юборишмоқчи. Ваҳоланки, Қизилтепа ва бошқа туманларга қарганда бизнинг Хатирчи туманимиз анча қадимийроқ. Болаларимиз эртага тарихимизни сўраса, биз уларга нимани кўрсатамиз? Ватан остонадан бошланадику".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG