Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2019, Тошкент вақти: 21:24

ТОШКЕНТ – “Бир ярим йилдан буён меҳнат жароҳати нафақасини ололмаяпман” (ВИДЕО)


ТОШКЕНТ – “Бир ярим йилдан буён меҳнат жароҳати нафақасини ололмаяпман”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:54 0:00

КРАСНОГОРСК. “Мен – Қўлдошбой Ҳожиев, Тошкент вилоятидан ёзмоқдаман. “Сиздан Телеграм”да аввалроқ мактубим чоп этилган эди. Аммо масъуллар уни ҳал қилиб бермади. Шу боис бошимга тушган ташвишни яна бир карра қисқача баён қилмоқчиман.

Красногорск коммунал фойдаланиш бошқармасида (КФБ) электрик бўлиб ишлаганман. 1997 йилда иш пайти электр токи уриши оқибатида жароҳат олганман. Красногорск КФБ менга 1997 йилдан 2017 йилгача, 20 йил давомида меҳнат жароҳати нафақасини тўлаб келди. Аммо президентнинг 5024-сонли қарори чиққач, бир йилу етти ойдан бери меҳнат жароҳати нафақасини ололмаяпман.

Бу борада суд, прокуратура, парламент, ҳукумат ва президентга қилган аризаю мурожаатларим ёрдам бермади. Мутасаддилардан муаммони ҳал қилиб беришларини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 28 июль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG