Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"2015 йилда қурилган "намунали уй"ларда табиий газ ҳали ҳам йўқ"

"Наманган вилояти Учқўрғон туманининг марказида, "UZTEX" ён- атрофида 2015 йилда қурилган намунали уйларга газ етиб келмаган. Бундай уйларни қуриб берган ташкилотларга раҳмат айтамиз. Лекин, газ билан таъминланганимизда, нур устига нур бўларди. Агар шу уйларимиз четроқда, табиий газ йўлаклари йўқ жойда жойлашганида, тўғри тушиниб, сабр қилсак бўларди. Ахир марказдаги жойларни, ҳамма қулайликларга эга бўлишини назарда тутиб, танлаганмиз. Кўп жойларга мурожаат қилдик, лекин натижа бўлмади.

Мана совуқ кунлар яқинлашмоқда. Ёш гўдаклар бор. Катталар-ку майли, бир иложини қилар, лекин ёш фарзандларимиз қийналишади. Ҳозир юртимизда ёшларга катта эътибор қаратиляпти. Шу газ билан таъминлашни ҳам иложи бор-ку. Намунали уйлар бошланишидан 100 метр жойда газ ГРП бор. Ўша ердан тортиб борса бўлади. Бу уйларнинг қурилишида ўзбек ўғлон-кизлари бемалол ўйнаб, яйраб юришларини эътиборга олиб, хоналарини катта катта қилиб, лойиҳага олишган. Бу уйлардаги хоналарни кўмир, ўтин етказиб, иситиш жуда қийин.Шуларни эътиборга олиб, юртбошимизнинг талаб ва қонунларини эътиборга олган ҳолда, бизнинг муаммоларимизни кўриб чиқишларини сўраймиз".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG