Линклар

21 феврал 2018, Тошкент вақти: 09:57

"Ҳурматли президент, сизнинг гапларингизни фақат оддий халқ эшитиб қувонади"


БЎЗ. "Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев, мен намунали уйларда яшайман. Бизда шароитлар йўқ. Шу уйларни қурган қурувчилар озгина ҳам инсоф қилмаган. 60 та оила бор бу уйларда. Учрамаган жойимиз қолмади. Сизга бир неча бор мактуб ёздик.

Сув башняси йўқ. Маҳалланинг сувини улаб берган. Доим насос бузилади. 2 ой сувсиз ўтирамиз. Ариқдан сув ичиб юрамиз. Ҳозир крандан тушаётган сувимиз ҳам ариқ сувидан қолишмайди. Жуда лойқа сув. Газ линияси маҳалладан ўтган, лекин бизда газ йўқ.

Ҳурматли президент, сизнинг гапларингизни фақат биз каби оддий халк эшитиб қувонади. Тайинланган амалдорларингиз эса, эътибор ҳам бермайди. Манзилимиз Андижон вилоят, Бўз туман, Чорвадор маҳалласи".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG