Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Намунавий уйларнинг барча намунасиз томонларини айтиб бераман!"

"Мен Фарғона тумани Илғор-5 аҳоли массивидан намунавий уйни ипотека кредитига олдим. Мен ва "Қишлоқ қурилиш инвест" МЧЖ инжиниринг компанияси Фарғона вилояти филиали билан тузилган шартномага мувофиқ уй 2017 йилнинг 23 февралида қуриб битирилиб менга топширилиши керак эди. Лекин шартномага асосан уй менга расман топширилмади, уйни қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатнома тузилмади, уйни фойдаланишга қабул қилиш бўйича қабул қилиш комиссияси ташкил этилмади.

Бу камчиликлар бўйича "Қишлоқ қурилиш инвест" МЧЖ инжиниринг компанияси Фарғона вилояти филиалига оғзаки равишда ва интерактив давлат хизматлари портали орқали 1 мартадан шикоят қилдим. Шундан сўнг уйдаги камчиликлар қисман бартараф этилди холос. Қурувчи "Қолганини эртага қилиб бераман" деб, қолган камчиликларни бартараф этмади. Қурувчининг гапига ишониб, анча вақт ўтиб кетди, аммо самара бўлмади. Интерактив давлат хизматлари портали орқали яна "Қишлоқ қурилиш инвест" МЧЖ инжиниринг компаниясига шикоят қилдим. Лекин хеч қандай натижа бўлмади. Улар менинг имзоимни қалбакилаштириб қуйидагича жавоб билан Интерактив давлат хизматлари порталига жавоб хатини юборишибди (1-2-3-4-5-иловалар).

Уйдаги камчиликлар талайгина бўлгани боис қурувчи менга уйни топширишга кўзи етмаган ва имзоимни қалбакилаштириб далолатномага ўзи имзо қўйган. Уйдаги камчиликларнинг баъзиларининг расмларини илова қилиб келтирмоқдаман. Маълум бир сабабларга кўра исми фамилиямни кўрсатмасликларингни илтимос қиламан."

Ёмғирдан ҳимояловчи тунука қўйилмаган.
Ёмғирдан ҳимояловчи тунука қўйилмаган.

Сташканинг аҳволи
Сташканинг аҳволи

Сташканинг аҳволи
Сташканинг аҳволи

Девор аҳволи
Девор аҳволи

Девор аҳволи
Девор аҳволи

Зинапоя бетонлари кўчиб тушган, сифатсиз қурилган
Зинапоя бетонлари кўчиб тушган, сифатсиз қурилган

Том қийшиқ
Том қийшиқ

Том қийшиқ
Том қийшиқ

Том қийшиқ
Том қийшиқ

Акфа ромларнинг очиладиган деразалари осилиб қолган
Акфа ромларнинг очиладиган деразалари осилиб қолган

Ламинат жуда нотекис, баланд – паст ётқизилган
Ламинат жуда нотекис, баланд – паст ётқизилган

Ламинат жуда нотекис, баланд – паст ётқизилган
Ламинат жуда нотекис, баланд – паст ётқизилган

Плинтуслар маҳкам қотирилмаган
Плинтуслар маҳкам қотирилмаган

Ламинат тагига тула бетон қуйилмаган, доим қум чиқиб туради
Ламинат тагига тула бетон қуйилмаган, доим қум чиқиб туради

Эшик девордан қошган, ораси очилиб ётибди
Эшик девордан қошган, ораси очилиб ётибди

Деворлар теккис шувалмаган, қинғир-қийшиқ
Деворлар теккис шувалмаган, қинғир-қийшиқ

Ванна атрофи ёпилмаган, жумраклари носоз, сувни тўхтатиб бўлмайди
Ванна атрофи ёпилмаган, жумраклари носоз, сувни тўхтатиб бўлмайди

Бир дона эшик яроқсиз
Бир дона эшик яроқсиз

Ҳожатхонага қўл ювиш раковинаси қўйилмаган
Ҳожатхонага қўл ювиш раковинаси қўйилмаган

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG