Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 06:12

Намунавий уй олишни режалаштиряпсизми? Унда мана бу экскурсияни кўринг! (ВИДЕО)


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Намунавий уй олишни режалаштиряпсизми? Унда мана бу экскурсияни кўринг!

"Мен Самарқанд вилоят, Тойлоқ туман, Ворсин массивидаги намунали уйда яшайман. Сотиб олган намунали уйимизнинг камчиликлари жуда кӯп.

Бу ҳақда шу йилнинг май ойидан бошлаб вилоят ҳокимиятига жуда кӯп мурожаат қилдим. Улар менга намунали уйни қурган “Қаҳрамон дизайн" ташкилотининг раҳбари қочиб юрганини ва мен каби кӯплаб одамлар шундай вазиятда қолаётганлигини айтишди.

Вилоят ҳокимиятига бир неча марта бордим. У бинонинг 6 қаватида "Қурилиш Банки"нинг оффиси бор. Шу ташкилотнинг технадзор бӯлимидаги Салим деган мулозим ишимни ҳал қилиб беришини менга айтган эди. У эса менинг рақамимни телефондаги қора рӯйхатга киритиб қӯйган.

Умуман барча мулозимлар қочиб юрибди. Олим ака дегани ҳам "10 кунда қилиб берамиз", деб, 3 ойдан бери қочиб юрибди. Уй иситилмайди. Ҳатто газ счётчиги ҳам йӯқ. Лекин, шартномада "газ билан тӯлиқ таъмирлаймиз" деган. Раковиналар қӯйилмаган. Унитаз бузуқ қӯйилган. Ҳокимият биносидаги қурувчиларнинг хабари бор бу муаммолардан. Ӯзлари келиб, видео ва фотога олиб кетишган. Томимиз тешик бӯлиб ётибди. Потолоклар ёрилиб кетмоқда. Сувни ер остидан ускуна билан чиқарамиз. Чиққан сувни бакка тӯплаймиз".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG