Линклар

"Қишлоқнинг бу четидагилар у четида 24 соатдан ортиқ юриши мумкин эмасмиш" (ВИДЕО)


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Қишлоқнинг бу четидагилар у четида 24 соатдан ортиқ юриши мумкин эмасмиш"

"Бизларда 8 та қишлоқни қийнаб келаётган битта муаммо бор. Шунга бир ёрдаминглар керак. Ёзмаган жойимиз қолмади. Натижа йўқ лекин.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида муаммо яратиб келаётган бир текширув-назорат пункти бор. Қишлоқнинг ўртасига қўйилган. Бу ердан ўтиш учун паспорт кўрсатишимиз керак. Пропискангиз бўлмаса, 24 соатга рухсат беришади. Ундан ошиб кетса, жаримага тортишади.

Мен ўзим фермерман. Ўзбекистон чегараси охирги қишлоқдан 70 километрдан кейин тугайди. Шу постни охирги қишлоққа қўйишларини сўрамоқдамиз. Лекин, ҳеч қандай натижа бўлмаяпти. Бизда ҳам тадбиркорлар, фермерлар кўп. Шу пост ҳар бир қишлоқдаги аҳолини қийнаб келади.

Сизларнинг ёрдаминглар керак. Ёзмаган жойимиз қолмади. Президентимизга етиб бориши керак шу хабар. Қишлоқнинг ўртасида пост қўйиб олган булар. Бу текширув-назорат пунктидан ўтиш учун паспортингиз ва паспорт столидан рухсатнома доим бирга бўлиши керак".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG