Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:57

СУРХОНДАРЁ – “Ниҳол” мукофоти фақат тадбиркор ёки санъаткорларнинг фарзандига берилмасин”


ТЕРМИЗ. “Мен – Манзура Мадиева, Сурхондарё вилояти Термиз туманидан мактуб йўлламоқдаман. Ёлғиз онаман. Фарзандим билан ижарада яшаб келамиз. Шароитимиз оғир эканига қарамай, ўғлим Алижон Мадиев санъатга меҳр қўйди. Бир неча йилдан буён “Ниҳол” давлат мукофоти танловида қатнашиб, республика босқичига қадар етиб бормоқда. Бу йил ҳам у мусиқа ижрочилиги йўналишида юзлаб номзодлар орасида ўтган қизғин ижодий беллашувларда ғолиб чиқиб, республика босқичига қадар борди. 20 июль куни сўнгги босқич беллашувлари бўлиб ўтди. Ғолиблар 10 август куни эълон қилиниши айтилган. Аммо бизга етиб келган хабарларга кўра, танлов ғолиблари аллақачон аниқланибди. Давлат мукофоти фақат тадбиркор ёки санъаткорларнинг фарзандларига берилмайди деган умиддамиз”.

(Бу хабар Озодликка 3 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG