Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2019, Тошкент вақти: 01:38

БУХОРО – “1-гуруҳ ногирони: уйимда на ҳожатхона бор, на ҳаммом…”


БУХОРО. “Мен – Орзигул Ғаниева, Бухоро шаҳри Сўзангарон кўчаси 9-уйдан мактуб йўлламоқдаман. Ёшим 30 да. 1-гуруҳ ногирониман. Уйимда ҳаммом, ошхона, ҳожатхона йўқ, кўча девори ҳам қулаб тушган. Бухоро шаҳри ҳокимига мурожаат қилганимга неча йил бўлди. Ёрдам ваъда қилган, аммо натижа йўқ. Энди эса ҳоким қабулига кирсам, уришиб беряпти. Бу орада онам ўтиб кетдилар. Қўл-оёғим ишламайди. Ҳожатхона, ҳаммом йўқлиги сабаб икки карра қийналаман.

Менинг ҳам орзуларим бир дунё эди. Шоира бўлмоқчи эдим. Мутасадди идоралар мурожаатимга эътибор қаратиб, амалий ёрдам беради, деган умиддаман”.

(Бу хабар Озодликка 11 октябрь куни юборилган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG