Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 12:50

ЖИЗЗАХ – "Халқ қабулхонасига йиғлаб борсам, ҳўнграб чиқди..."


ЖИЗЗАХ. "Жиззах шаҳридан мактуб йўлламоқдаман. Мен солиқ идораси, соғлиқни сақлаш ва ички ишлар бошқармасига Жиззах шаҳридаги Кўкбозор ҳудудида ноқонуний равишда сигарет сотилаётгани хусусида мурожаат қилган эдим. Бу идоралардан сиз айтган маълумот тасдиқланмади, деган мазмунда жавоб келди.

Ҳолбуки, ноқонуний сигарет савдосини ҳамма кўриб-билиб турибди. Шундан кейин аҳоли мурожаатига эътиборсизлик қилинаётгани хусусида Президент қабулхонасига, ишонч телефонларига арз қилдим. Йиғлаб борсам, ҳўнграб чиқди, деганларидек, халқ қабулхонаси ҳам сўровимга эътибор бермади. Нима, қабулхоналар, ишонч телефонлари номигагина ишлайдими?"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG