Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 08:10

ТОШКЕНТ – "Ободонлаштиришдаги "ўлик жонлар"га ёзилаётган ойликни ким олаяпти?"


ТОШКЕНТ. "Мен – Улбеке Гулманова, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ-1 даҳаси 26-уй 42-хонадонда истиқомат қиламан. 2001 йилдан бери Тошкент шаҳри Ободонлаштириш бошқармасининг сунъий иншоотлардан фойдаланиш ва уларни сақлашга ихтисослаштирилган бўлимида фаррош бўлиб ишлаб келаман.

Мен Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошлаган ислоҳотлардан руҳланиб, тизимда давлат пулини ўзлаштириш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан масъул ташкилотларга қайта-қайта мурожаат йўлладим, аммо шикоятларимга эътибор бермасдан мен айблаётган кимсаларнинг ёлғон ахбороти асосида рад жавоби берилмоқда. Шу боис мен давлатимиз раҳбарига "Cиздан Телеграм" рукни орқали мурожаат қилмоқдаман.

ТТЗ заводи олдида иккита туннель бор, уларни озода сақлаш бизнинг зиммамизда. Кадрлар бўлимидан шуни билдимки, иккита туннель озодалигини сақлаш учун 6 нафар фаррошга буйруқ чиқарилган. Аммо амалда иккита туннелни 2 киши – мен ва шеригим супириб-сидириб, тозалаймиз. Шеригим туғруқ таътилига чиққач, иккала туннелни тозалашни менинг зиммамга юклаб қўйишди. Вақтинчалик бўлса-да, қўшимча одам олишни хоҳлашмади. Натижада мен касал бўлиб қолдим. Касал бўлганимдан норози бўлган раҳбарият эса ишдан бўшашимни талаб қилди. "Устларингдан ариза ёзаман", десам, раҳбарим Юнус Муҳамедов "Танишларим орқали йўқ қилиб юбораман", деб таҳдид қилди. Аввалига норасида қизимни ўйлаб қўрқиб юрдим, энди касалманд бўлиб қолганимдан кейин бор ҳақиқатни ёзмоқдаман.

Юқорида айтганимдек, расман 6 киши ишлаши кўзда тутилган жойда амалда фақат икки киши меҳнат қилади. Қоғозда яна тўрт нафар фаррош расмийлаштирилган ва уларнинг маошини кимлардир ўзлаштириб келмоқда. Мен "ўлик жонлар" ким экани, яъни сохта ишга расмийлаштирилганларни аниқ биламан ва мактубимдаги даъволаримни исботлаб бера оламан. Ободонлаштириш тизимидаги қонунбузарликлар адолатли текширилиши, давлат маблағларини ўзлаштириш учун жазо муқаррарлиги таъминланиши, менга нисбатан қилинган ҳақсиз муносабатга барҳам берилишини талаб қиламан".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG