Линклар

18 феврал 2018, Тошкент вақти: 16:04

"Талаба обунадан бош тортса, "ҳисоб-китоб" сессияда бўлишидан огоҳлантирилмоқда"


"Талаба обунадан бош тортса, сессияда "ҳисоб-китоб" бўлишидан огоҳлантирилмоқда"

"Самарқанд Давлат чет тиллари институти талабаларига "обуна" солиғи солинди. Шу пайтгача ҳам 30-50 минг сўмлик газеталарга обуна бўлган талабаларга яна 30 мингдан обуна қилдирилмоқда. Йил давомида ўша газеталардан бирортаси ҳам гуруҳларга берилмайди. 50% фоиз стипендия пластик картага ўтади. Қолган ярми эса нақд эди. Кассанинг ўзидаёқ ҳаммадан 30 мингдан олиб қолинаяпти.

Старосталарнинг айтишича, улар айнан қайси газетага обуна бўлганини ўзлари ҳам билмайди. Мажбурий обуна ректорат тарафидан берилгани маълум, холос. Агар бирорта талаба бош тортса, яқинлашаётган сессияда деканатлар у билан "ҳисоб-китоб" қилишидан огоҳлантирилади.

Агар сўраса, "ўзимиз ихтиёрий обуна бўлдик", деб айтиш деканат томонидан старосталарга қаттиқ уқтирилган. Мажбурий обуна вилоят ҳокимлигининг ёшлар билан ишлаш ва ижтимоий-маънавий ишлар бўйича котибият томонидан кетма-кет ўтказилаётган йиғилишларда талаб қилинаётганини СамДЧТИда ишлайдиган домланинг ўзи айтди".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG