Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:29

НАВОИЙ – “Оиламга ёрдам берай деб дарс қолдирдим, энди эса институтдан ҳайдашмоқчи”


НАВОИЙ. “Навоийдан мактуб йўлламоқдаман. Асли Қизилтепа туманидаман. Мактаб давридан бошлаб кимё фани бўйича ўқув курсларига қатнадим. Тенгдошларимга қараганда тез ўзлаштириб, ушбу фан бўйича олимпиадаларда қатнашдим. 2016 йил лицейни тугатиб, Навоий давлат педагогика институтига грант асосида ўқишга кирдим. Лекин оиламдаги нотинчликлар сабаб дарсларга баъзан боролмай қолдим. Натижада, ўзлаштиришдан ортда қола бошладим.

Ўша пайтда мени гуруҳ сардори қилиб тайинлашди. Гуруҳим учун астойдил қайғурардим, курсдошларимнинг хатолари учун ҳам жавобгарликни ўз зиммамга олар эдим. Лекин бу ишим ўқитувчиларга ёқмай қолди. Натижада 1 ой ўтиб мени синф сардорлигидан озод этишди.

Оилавий аҳволим танглиги учун 3-курсда ишлашга мажбур бўлдим. Шу сабаб яна давоматда муаммолар пайдо бўла бошлади. Ҳозир эса ўқишимдан ҳайдалиш арафасидаман. Энг алам қиларлиси шуки, кимё фани ҳақида тушунчаси йўқ ўқувчилар ҳам 4-5 баҳо олади, мен эса... Умуман, айрим билимсиз ўқитувчиларимиз билимли ўқитувчиларга баҳо қўйиб бермайди. Билимли ўқувчилар ҳар хил важлар билан ўқишдан четлатилмоқда. Ўйлаб кўринг, бизга давомати яхши, аммо билимсиз кадр керакми ёки мажбурликдан дарсларга қатнай олмаган, аммо билимли кадр керакми?!

Менимча, ислоҳотларни аввало таълимдан бошлаш керак. Қоғозбозликдан воз кечиб, мажбурият юзасидан дарс қолдирганларга имкон бериш лозим”.

(Бу хабар Озодликка 3 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG