Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2019, Тошкент вақти: 19:43

CАМАРҚАНД – “Эрим Россиядан бир хотин етаклаб келди...”


Иллюстратив сурат

САМАРҚАНД. “Самарқанд, Пайариқ тумани, Мустақиллик маҳалласидан ёзмоқдаман. Исмим Саттарова Зулфия. Турмуш ўртоғим 2016 йили Россиядан мулла бўлиб қайтди. У ерда дунёқараши ўзгарибди, соқол қўйибди. Ҳаммасидан ҳам ҳайрон қолдиргани – хотиним дея бир ҳижобли аёлни етаклаб келди.

Эрим билан қонуний никоҳдамиз. Тўрт ўғлимиз бор. Болаларим билан Самарқандда ижара уйда яшаймиз. Болаларга ёрдам сўрасам, сенга талоқ берганман дейди. Аммо мен билан тўшакда бўлишни канда қилгани йўқ.

Бошқа аёлга уйланган эркак болалари ҳолидан хабар олмаслиги, бутунлай таркидунёчилик кайфиятига берилиб кетиши тўғрими? Бу борада уламолардан изоҳ кутиб қоламан.

Ёзишдан мақсад, эримдан 4 та фарзандимизни тарбиялаш учун алимент ундиришдир. Маҳалламиз шу масалада менга амалий ёрдам кўрсатишини сўраб қоламан. Йиллар давомида маҳалламиздан ҳеч бир ёрдам пули олмаганман. Ҳатто ажрашиш учун тўлаш керак бўлган давлат божларига ҳам қурбим етмаяпти. Болаларимни катта қилиш учун кунига 15 соатдан ишлайман – ошпазлик ва фаррошлик қиламан”.

(ST даракчиси икки эркакнинг (айтишича, улардан бири эри) намоз ўқиётганини суратга олиб юборган. Шунингдек, у ўзини ҳам алоҳида видеога ёзиб, STга йўллаган. ST бу сурат ва видеоларни эълон қилмасликни қарор қилди. Хабар Озодликка 21 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG