Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 23:36

ТОШКЕНТ – “Олмалиқ комбинати ишчилари: Бизни ойлаб мажбурий командировкага юборишмоқда”


ОЛМАЛИҚ. “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатидан ёзмоқдамиз. Биз – мис эритиш заводи ЦВиПЭП (эмальпровод) цехи ишчилари, бир неча ойлаб командировкада юриб чарчадик. Орамизда объектма-объект йиллаб командировкада юриб, асосий иш жойи – эмальпровод цехига қайтмаганлар ҳам бор. Қайтганда ҳам яна бир ҳафтада бошқа жойга жўнатилади. Ваҳоланки, цех бошлиғининг айрим эркатойлари командировкага ҳам, пахта терими ва ҳашарга ҳам юборилмайди. Цех бошлиғи ўзини хусусий корхона раҳбари ҳисоблаб, шахсий адовати бор ишчилар ёки ҳақиқатни юзига айтганларни заводнинг меҳнати оғир цехларига командировкага юборади, ойлаб уларни алмаштирмайди. Биз ҳам рўзғор тебратамиз деб тишимизни тишимизга қўйиб чидашга мажбурмиз. Командировкага ўз хоҳишимиз билан бормаймиз ва бундан моддий ёки бошқа жиҳатдан манфаатдор эмасмиз. Ишчилар орасида меҳнат тенг тақсимланиши керак-ку!

Умуман, ишчини ўз хоҳишига қарши ойлаб бошқа ишга жўнатиш меҳнат қонунчилилига тўғри келадими? Бу борада меҳнат вазирлигидан расмий изоҳ кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 9 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG