Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:43

Россиядаги РВП олишга келган муҳожирлар “маски-шоу”га дуч келмоқда (ВИДЕО)


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Россиядаги РВП олишга келган муҳожирлар “маски-шоу”га дуч келмоқда

Озодликнинг бир неча тингловчиси Россияда РВП (Вақтинча яшаш рухсатномаси -таҳр.) олиш жараёнига оид муаммолардан шикоят қилди. Муштарийлар ўз мактубларига бу муаммолар акс этган видеоларни ҳам илова қилган:

"Мактубимга илова қилган видеода Россиянинг Калининград шаҳрида РВПга паспорт топшириш ва қабул қилиш жараёни акс этган. Ҳар куни шу аҳвол.

Аслида иккита ойна ишлаши керак. Лекин булар атайин фақат биттасини очиб ишлашмоқда. Бунисини ҳам ёпиб қўйишмоқда бақир-чақир сабабли. ОМОН (Полиция махсус қўшинлари - таҳр.) чақириб, босиб олиб кетишмоқда".

"Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасида РВП олиш учун ҳафтасига бир марта “живая очередь” очилди. Одамлар тунги соат 12 дан келишни бошлашади. Тонг отганда тумонат одам бўлиб кетади.

Бундан аввал фақат электрон тартибда ҳафтасига атиги бир марта очилар эди, яъни фақат бир кун мобайнида қабул қилар эди. Бир ҳафтага 6 та ўрин берилади. Агарда омадингиз келса ва электрон адресатга чиқа олсангиз, сизга 3 дақиқа вақт берилади. Шу вақт ичида ўзингиз тўғрисида керакли маълумотларни ҳаммасини рус тилида ёзиб, тақдим этишингиз керак".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG