Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 10:16

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Банклар туфайли ягона ўғлимнинг ўқиш пулини тўлай олмаяпман"

"Мен ёлғиз онаман. Уч ой олдин ўғлим Япония университетларидан бирига интернет орқали имтиҳон топшириб, ўқишга қабул қилинди. Ёлғиз ўзим ўғлимни катта қилганман. Ёлғиз фарзандим бу. Бошқа фарзанд кўролмаганим учун дадаси бизни ташлаб кетган.

Мен ўғлимнинг ўқишини тўлаш учун вилоят ҳокимлигига ва Бухоро шаҳридаги ҳамма банкларга ёзма мурожаат қилдим. Ўғлимнинг ўқиши учун давлат курсида доллар сотиб олмоқчи эдим. Банк раҳбарлари "ўғлингизни ўқиш жойидан инвойс келса, ташлаб берамиз", дейишди. Бир ҳафтадан буён банкларга бораман, "бошлиқ йўқлар, пул беролмаймиз", деб рад қилишмоқда. 30-июнгача тўлашимиз керак... Илтимос, ёрдам беринглар.

Ўқишга 11 минг доллар керак. Мен уйимни ҳам тезда сотдим. Бироқ ҳамон пул етмаяпти. Мен банклардан ҳеч бўлмаса 5 минг доллар сўрадим. Уни ҳам беришмаяпти".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG