Линклар

Икки қизнинг жанжали жамиятнинг маънавий таназзулини англатадими?


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Икки қизнинг жанжали жамиятнинг маънавий таназзулини англатадими?

"​Видеода 9-синфда ўқийдиган иккита қиз тасвирланган. Жанжал ўқитувчи бўлмаган пайтда 2 соат давом этган. Тушунишимча, қизлар бир ўғил болани талашиб уришишган. Жанжал дарсдан кейин ҳам давом этибди, лекин мен видеосини топа олмадим. Умид қиламанки, ҳеч ким зиён кўрмаган.

Мактаб ўқувчиларининг бир-бирини ҳурмат қилмай қўйгани, атрофдагиларга ҳурматсизлик кўрсатаётганлари, катталарни назар-писанд этмаётганлари, ўйсизлиги ва тўғри қарор ола билмасликлари мени чин дилдан ғазаблантирди. Битирувчи ўқувчилар¸ ҳаттоки¸ 8-9 синф ўқувчиларига бериладиган саволларга жавоб бера олишмайди.

Биламан, ҳозир кўплаб мактабларда ёш ўқитувчилар болаларни тартибга солиб қўя олишмайди, чунки оқибатидан қўрқишади. Лекин, бунинг оқибати қандай бўлишини ўзингиз кўриб турибсиз. Бундай болалар келажакда ҳеч нарсага эришма олмаслиги ҳам аниқ. Бу матнни ўқиётган одам ўқитувчи бўлиши, менинг фикримга қўшилмаслиги ва бунинг аксини гапириши мумкин.

Ҳар бир ўқитувчи ўз фикрида қолишга ҳақли, лекин бу болаларнинг болалари ўзини қандай тутиши мумкинлигини тасаввур қилиб кўринг. Мен болаларга қаттиққўлроқ бўлишни тавсия қиламан. Бу осон вазифа эмас, лекин мен яхши ва масъулиятли ўқитувчиларга ишонаман.

Зеро, мен ўзим босим остида бўлганман ва натижа ўзини оқлаган, ишонинг. Келинглар, ўқитувчиларга илми айфонида эмас¸ бошида бўлган болаларни тарбиялашда ёрдам берайлик. Ҳодиса 50-мактабнинг 9 синфида ёзиб олинган".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG