Линклар

"Президент фармонларидан нотўғри фойдаланиб, кексалар чойхонасини олиб қўйишди"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

АРИЗА

"Ариза ёзишимиздан мақсадим шуки, бизнинг маҳалламизда маҳалла аҳолиси ҳашар йўли билан қурган бино мавжуд, биз бу бинодан "Оталар чойхонаси" сифатида фойдаланиб келдик.

Бу бинони маҳалламиз фуқароси ўз номига, бирор тадбиркорликни амалга ошириш шарти билан, маҳалла аҳолисини розилигисиз, сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, ҳозирда гуёки ўзини ушбу бинода тадбиркорлик ишларини олиб бораётгандек кўрсатиб келмоқда.

Биз ушбу масала юзасидан 2011 йилдан буён вилоятдаги, тумандаги барча тегишли идораларга ва Президентимиз виртуал қабулҳонасига жуда кўп маротаба мурожат қилдик, лекин таниш билишчилик қилиб, президент чиқарган фармонларга панжа орасидан қаралмоқда.

Биз оқсоқолларни дардига ҳеч ким қулоқ солмайди. Президентимиз чиқарган фармонлардан фақат ўзларини манфаати йўлида фойдаланмоқда.

Биз оқсоқолларни ушбу мурожатини бефарқ қолдирмайсиз деган умиддамиз. Ушбу масалани кенг жамоатчилик орасида ҳал этишга амалий ёрдам беришингизни сураймиз."

Андижон вилояти Шаҳрихон

тумани "Бобочек" МФЙ да

яшовчи оксоколлар

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG