Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Ҳокимиятда ишлаб, 1,5 йил ойлик олмадим"

"Учтепа туман Маънавият ва тарғибот маркази бўлимида етакчи мутахассис лавозимида ишлар эдим. Ойлигим 600 минг сўм эди. Ўзимизнинг хўжалик ҳисобимиз бўларди. Корхона ва ташкилотлар билан шартнома тузардик. Уларга маънавият соатлари дарсларини ўтиб берардик. Ўша тушган пулдан ойлик олардик. Корхоналар шартнома тузмаса, ойлик оломас эдик. Корхоналарга "шартнома тузинг", деб телефон қилсак, "бизлар республика Маънавият ва тарғибот маркази билан шартнома тузганмиз", деб айтар эди.

Республика Маънавият ва тарғибот марказини Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан (117 қарор) бюджет ташкилот қилиди. Ҳамма тумандаги раҳбар ва мутахассисларни бўшатиб, ўрнига эркак ходимларни қўйишди. Эски ходимларни ҳеч қаерга ишга жойлаштирмасдан, бошатишди. Ҳозирги кунда янги қўйилган рахбарлар ҳеч нимани эплай олмаяпти. Шунча йил маънавиятни олиб борган, ойликсиз ишлаган, ҳаммага телефон орқали шартнома тузишини ялинган ва кечгача ишлаган олдинги раҳбарлар ҳеч кимга керак эмас.

Ҳозирда, 117-қарорга асосан, бюджет бўлган ташкилот ўзини оқлолмаганлиги сабабли яна эски ҳолига тушиб, хўжалик ҳисоб очди. Лекин, бизга ойлигимизни қилиб бермади".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG