Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2019, Тошкент вақти: 08:50

ҚАШҚАДАРЁ – “Суд қарорига қарамай, “Қашқадарё нефтгаз қурилиш инвест” корхонаси ойлик маошимни бермаяпти”


МУБОРАК. “Мен – Севиля Бўронова, Қашқадарё вилояти Муборак шаҳридан ёзмоқдаман. Мен “Қашқадарё нефтгаз қурилиш инвест” унитар корхонаси кадрлар бўлимида ишлаганман. Аммо қарийб икки йилдан буён иш ҳақимни ололмаяпман. Умумий маош 13 668 857 сўмни ташкил этади, ундан 3 300 000 сўмни пластик картага ўтказиб беришган. Қўлимда Косон судининг менга ойлик маошимни ундириб бериш ҳақидаги қарори бор. Аммо Мажбурий ижро бюроси ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашмоқда.

Айни пайтда ишсизман. Кичик ёшли фарзандим бор. Бу ёқда коммунал тўловларни тўлашим лозим. Масъул идораларда иш ҳақимни ундириб беришларини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 16 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG