Линклар

Шошилинч хабар
16 феврал 2019, Тошкент вақти: 08:41

СУРХОНДАРЁ – “STда мактубим чиққач, менга паспорт бериладиган бўлди”


МУЗРАБОТ. “Мен – Хайрулло Ҳайиталиев, Сурхондарё вилояти Музработ тумани Юртим жамоли маҳалласидан ёзмоқдаман. Мен ушбу маҳаллада 1998 йил 7 декабрда туғилганман. Ота-онам Тожикистонда туғилишган, аммо 1993 йилдан буён Ўзбекистонда яшаб келишади. Мен давлатимиз раҳбари яратиб берган имкониятлардан фойдаланиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи эдим. Банкда корхона учун ҳисоб рақами очиш ва кредит олиш учун эса паспорт талаб қилинмоқда. Мен бу масалада Музработ тумани ИИБ паспорт столига мурожаат қилган эдим, аммо натижа бўлмаган эди.

“Сиздан Телеграм”га айни шу муаммо юзасидан мурожаат қилган эдим. Шундан кейин вазият юмшади. Туман ИИБ ходимлари мени қўнғироқ қилиб чақиришди. Вилоят ИИБдан келган масъул раҳбар ҳужжатларимни кўриб чиқиб, тез вақт ичида менга фуқаролик паспорти берилишини айтди. Тез муддатда паспорт олиб, тадбиркорлик фаолиятимни бошлайман деган умиддаман. Мактубимни чоп этгани учун Озодликка ва менга бефарқ бўлмаган вилоят масъулларига раҳмат айтаман”.

(Бу хабар Озодликка 8 февраль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG