Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2019, Тошкент вақти: 15:59

ҚАШҚАДАРЁ – “Акам уч ногирон фарзандига паспорт ололмай сарсон бўлмоқда”


ҚАМАШИ. “Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан ёзмоқдаман. Акамнинг уч нафар фарзанди миопатия касалига чалинган. Шифокорлар жиянларим 16 ёшгача яшайди, деб хулоса берган. Акам боёқиш ёлғиз ўғил фарзанд. Болаларимни даволатай деб Россияга бориб келди. Болаларнинг паспортини йўқотиб қўйиб Ўзбекистонга қайтиб келди. Янгидан паспорт тайёрлаш учун Қаршидаги вилоят паспорт столига мурожаат қилди. Аммо фарзандлари ногирон эканига ҳам қарамай, паспорт столидагилар акамни сарсон қилмоқда. Шунча ташвиши етмагандек паспорт учун Қамашидан Қаршига бўзчининг мокисидек бориб келмоқда. Паспорт столига киришда ҳатто ногиронлар аравачаси учун махсус кириш йўли ҳам қилинмаган.

Ногиронларга қандай имтиёзлар бор ўзи? Давлат ногиронларни даволашга ёрдам берадими?”

(Бу хабар Озодликка 2 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG