Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 13:54

"Паспорт олиш ва ОВИРнинг чиқиш визасини қўйдиришим учун 90та ҳужжат йиғишим керак"


ТОШКЕНТ. "Қачонгача сарсон-саргардон бўламиз? Ўзбекистонда бюрократизм тугайдими ўзи? Боламга паспорт олиш ва ОВИРнинг чиқиш визасини қўйдиришим учун 90та ҳужжат йиғишим керак, тағин 1 ёшли гўдак билан ҳали у эшикка, ҳали бу эшикка жўнатишади. Паспорт олиш учун форма 17/16 керак. Уни олиш учун паспортисткага бориш керак. У ёзиб бергач, форма 17/16 ширкатига бориб, муҳр қўйдириш керак. Иккаласининг ораси узоқ.

Паспортистка Юнусобод 18-кварталида ўтирса, ширкат 19-кварталда жойлашган. Ёш бола билан эшик санаш жонга тегди. Тепада ўтирганлар нима учун халқ учун шароит яратиб қўймайди? Ҳаммаси пуллик бўлса. Текинга паспорт олаётганимиз йўқ-ку! Боланинг паспорти учун 86 200 сўм тўланди, расм учун алоҳида пул, анкета тўлдириш учун алоҳида пул. Нима учун 86 200 тўлаяпмиз? Буларни ким назорат қилади?

Боламга ОВИР олишим учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани нотариусда тасдиқлатишим керак экан. Савол: нима учун? Давлат ўзи берган ҳужжатига ўзи ишонмайдими ёки пул қилишнинг яна бир йўлими бу? Нотариусдан тасдиқлатган бўлсангиз, бунинг муддати ҳам икки йил экан. Ўтганидан кейин ҳужжат ўз кучини йўқотар экан. Нима учун халқ ҳар доим қийналиши керак? Нима халқ текин топаяптими ёки ойлиги кўпми? Ҳамма жойда шилиб олади ҳукумат. Қачон Ўзбекистонда енгил нафас олиб, кўкрагимизага шамол тегиб яшашни бошлаймиз? Буларни ким назорат қилади?"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG