Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2018, Тошкент вақти: 10:02

ЯНГИЕР. "Сирдарё вилоят, Янгиер шаҳрида савдо қиламиз. Cолиқ идорасидан чакана савдо гувоҳномаcи олиш ҳақида ёзма огоҳлантириш беришди. Шу вақтгача ишлатиб келганимиз тадбиркорлик гувоҳномаси энди ўтмас эмиш. Гувоҳномани ўзгартирмасангиз, 10 миллион сўм жарима тўлайсизлар, деб қўрқитишди. Ноилож Янгиер шаҳар "Ягона дарча" марказига бордик.

Гувоҳномани алиштириш учун 950 минг сўмга яқин пул тўлашимиз керак экан. Жуда катта пул ахир бу! Солиқ раҳбаридан "Гувоҳномани кейинги ойдан алиштирайлик. Бу ойда савдо яхши бўлмаяпти", дея вазиятни тушунтирдик. Солиқ раҳбари эса, "Эплолмасанглар, савдога чиқманглар", деди. "Унда тирикчилигимиз қандай ўтади?" десак, "Бу менинг промблема эмас", деди. Солиқ идораси тадбиркорларнинг оёғига тушов бўлиш ўрнига уларга енгиллик яратиш учун ҳаракат қилиши керак эмасми?"

(Бу хабар жорий йилнинг 19 март куни чоп этилган)

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG