ҒУЗОР. “Мен – Нигина Раҳмонова, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Халқобод қишлоғида яшайман. Турмуш ўртоғим Шуҳрат Хуррамов 2018 йил 16 май куни вафот этган эди. Лекин “Қашқадарётрансйўлсаноатқурилиш” унитар корхонаси марҳум турмуш ўртоғимнинг икки йиллик иш ҳақини бермаяпти. Суд қарорига кўра, корхонадан 2017 йил сентябргача 2 миллион 669 минг сўм ва 200 минг сўм маънавий зарар ундирилиши керак. Шунингдек, 2017 йил сентябрдан 2018 йил майгача бўлган 3 миллион сўмлик тўланмаган иш ҳақи мавжуд. Аммо ҳалигача суд қарорлари ижроси таъминланмади. Мутасаддилардан марҳум эрим Шуҳрат Хуррамовнинг 5 миллион 900 минг сўм қонуний ҳақини ундириб беришларини сўрайман”.
(Бу хабар Озодликка 9 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|