Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:13

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Давлат пул бермаса, биз ҳам пилла бермаймиз!"

"Жиззах вилояти Зафаробод туманида яна пилла муаммоси авжга чиқмоқда. Юборган суратда тайёр пилла акс этган. Лекин фермерларнинг пиллани йиғиб, планга топшириш нияти йўқ, чунки олдиндан атиги 130 минг сўм пул берилган. Қолганини кейин берамиз дейишган эди. Энди эса "пиллани топширинглар, кейин пулини тўлаймиз" деяпти.

Фермерлар эса "олдиндан пулини бермаса, пиллани бермаймиз, керак бўлса бошқа жойга сотамиз" деяпти. Мисол учун, бир коробка пилла қуртини олганман. Режа бўйича 70 кило пилла беришим керак. Менга эса килосига 9 минг сўмдан пул бериши керак. Пул бермаса, пилла бермаймиз. Керак бўлса, 70 кило нормасини ҳам бермаймиз.

Қишлоқ ва сув вазири Зойир Тоирович Жиззахга 400 та одамдан ташкил топган гуруҳни юборган. Улар бир ҳафтада Зафаробод, Дўстлик, Арнасой ва Зарбдорда бўлган. Шу 4 та туманда жами 118 та фермер томорқасини аниқлаган. Томорқада макка, пиёз ва буғдойи пишиб қолай деган фермерларнинг ерини оган. Энди 118 та фермер ери билан хўжалик судига оширилди. Жуда ҳам ачинарли ҳолат".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG