Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2018, Тошкент вақти: 23:21

ФАРҒОНА – "Терак экдиришмоқда, пиллани нима билан боқамиз?"


ҚУВА. "Бизнинг туман қадимдан пиллачилик қилиб кун кўрган. Охирги пайт пиллачилик учун фойдаланиб келинган плантациялар бузилиб, амалдорлар ўз манфаатларини ўйлаб, терак экдирмоқда. Чор атроф терак билан ўралаяпти. Азалдан бу ерларда халқнинг чорваси боқиларди. Эндиликда фақат фермернинг чорвасигина боқилмоқда. Чорва сони камайиб кетди. Натижада гўшт маҳсулотлари ҳам қимматлашиб кетади. Бу ерлар пахта даласи, атрофи теракзор бўлиб кетяпти. Бундай аҳволда пилла плани қандай тўлади?

Бундай тераклар фермерниннг юз фоизлик қўшимча даромади, ҳеч фандай солиқ тўланмайдиган даромад. Аммо халқ нима қилсин? Шу масалага ойдинлик киритилса, пилла плантацияларига тегилмаса, яхши бўлар эди".​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG