Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Пирамидалар" оромгоҳида ёзда яхши дам олса бўладими ёки…?

"Ҳайит айёми куни оиламиз билан "Чорвоқ оромгоҳи" (Пирамидалар) мажмуасига бордик. Ҳар битта машинага кириш ҳаққи 5 минг сўм ва ичидаги ҳар битта одам учун яна 5 минг сўмдан тўлайсиз.

Мен оилам билан айтилган маблағни тўлаб кирдик. Аммо, фарзандимнинг маззаси бўлмай, 2 соатларда қайтишга тўғри келди. Айнан шу вақт машина тирбандлиги юзага келган экан ва шу боис машинада оромгоғдан чиқиб кета олмадик. Оромгоҳдан чиқишимиз учун нақд 1 соат 48 минут вақт кетди .

Аслида 5 дақиқа ҳам вақт олмайдиган йўл. Бу вақт оралиғида фарзандимнинг маззаси бўлмай, уни касалхонага ҳам олиб боролмадик. Деярли 2 соатга яқин машинанинг ичида қолиб кетдик. Одамлар қатор-қатор қилиб машиналарини тахлаб ташлашган. Умуман ўтиб бўлмайдиган қилиб қўйшган машиналарини. Мен бу ерда одамларни айблаётганим йўқ. Ҳамма айб ўша ердаги ишловчиларда ва қўриқчиларда.

Ўзи аслида тахминан 400-500та машинага мўлжалланган авто-тураргоҳ бор. Лекин у ердаги машиналарнинг сони 2000-3000 га яқин. Ҳар битта машинадан 20 минг ёки 25 минг сўм олишади. Ҳаммасини нақд пулда тўлайсиз. Энди пулни олганга яраша, ҳалоллаб ол!

Авто-тураргоҳга 4-5 одам ёллаб, машиналарни тўғри қўйдирса бўладику. Йўқ, улар фақат пулни олиб, ичкарига қўйишни билишади. Ичкарида эса одамлар билганини қилишади. Ўзим гувоҳ бўлдим... Одамлар шунинг орқасидан қанча жанжал ва уруш ҳам қилди. Жуда ҳам асабларим чиқди..."

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG