Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2019, Тошкент вақти: 18:55

ТОШКЕНТ – “Тротуар тўсиб қўйилгани учун 4 яшар қиз машина уриб ҳалок бўлди, онаси касалхонада”


ЎРТАЧИРЧИҚ. “Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидан ёзмоқдамиз. Тошкент йўли кўчаси бўйидаги пиёдалар йўлакчасига машина қўйиб кетишади. Камига, қурилиш қилаётган тадбиркорлар пиёдалар йўлакчасига қум ва шағал тўкиб қўяди. Бундан эса маҳаллий аҳоли, айниқса, ёш болалари билан аравачада юрадиган оналар азият чекмоқда. Пиёдалар ҳаётини хатарга қўйиб катта йўлда юришга мажбур бўлмоқда.

31 май куни айни шу йўлда фожиа рўй берди. Икки фарзанди (бири аравачада) билан асфальт йўлда кетаётган аёлни машина уриб юборди. Оқибатда 4 ёшли қизча ҳалок бўлди, 2 ёшли бола ва онаси эса оғир аҳволда.

Пиёдалар йўлагини очиб беришни сўраб, туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилганмиз. Улар йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимига мурожаат қилиш кераклигини айтган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимига мурожаат қилсак, ИИБга қайтаришган. Хуллас, “отангга бор, онангга бор” қабилида иш тутиб, муаммони ҳал қилиб беришмаган. Мана энди бир оила бошига фожиа тушди!

Мутасадди идоралар автоҳалокат ҳодисасини атрофлича ўрганиб, айбдорларга тегишли жазо берсин. Ички ишлар ходимлари ҳам хизмат вазифасига масъулиятли бўлсин”.

(Бу хабар Озодликка 1 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (2)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG