Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 19:19

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Почтачи почта тарқатсинми ё тўлов қабул қилсинми?"

"Мен сизларга Самарқанд вилоят, Қўшработ туман, Қўштамғали қишлоғидан ёзмоқдаман. Мен сизларга юбораётган суратларда почта алоқа бўлимининг аҳволи акс этган.

Почта ходими нима қилиши керак, почтада ўтириб электр пулини йиғиши керакми ёки газета ва хатларни етказиб бериши керакми? Онам 20 йилдан бери шу почтада ишлайдилар. Почтанинг ёнида 3 йилдан бери масжид таъмирланмоқда. Почта биносининг ерини олган. Почта бошқа жойга кўчирилиши керак. Бироқ, 3 йилдан бери бирон бир натижа йўқ.

Пенсионерлар 1-2 марта ҳокимиятга ҳам ёзишган. Фойдаси бўлмаяпти. 2 марта қисқартирилиб, яна ишга қайта олинганлар. Почтада 4 киши ишлар эди. Ҳозир эса эски раҳбар кетиб, онам бошлиқ бўлдилар. Ҳалигача хат ташувчи бўлиб ишлайдилар.

Бизлар томонда ҳозир прокуратурадан 50-60 та одам электр энергиясини текшириб юрибди. Шунинг учун ҳамма қарздорлар почтага пул олиб келмоқда. Почта эрталабдан кечгача одамга тўлган. Лекин хат ва газеталарни ким етказиб беради? Битта почта бўлимига 4 та маҳалла қарайди. Битта ходим қандай улгурсин?! Почта ёпиқ бўлса, одамлар дарров онамдан катта турадиган бошлиққа қўнғироқ қилиб, "почта ёпиқ" дейди. У эса онамга телефон қилиб бақиради "одамлар пул олиб келган" деб. Бу ишлар умуман менинг ақлимга сиғмайди.

12 июн куни соат 10 да банк ходимлари маҳаллага пенсионерларга пул тарқатиш учун келибди. Шунинг учун пенсионерлардан 7 минг сўмдан ушлаб қолибди. Битта гапира олмайдиган ногирон қўшнимиз бор. Ундан ҳам пул ушлаб қолишибди".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG