Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2018, Тошкент вақти: 12:01

"Туманимиздаги ягона поликлиникани совуқ кунларда ремонтга ёпишмоқда"


ТЎРАҚЎРҒОН. "Сизларга ушбу хатимни йуллашимдан мақсад, мен Тўрақўрғон туман марказий поликлиникасида мана салкам 15 йилдан бери ишлайман. Неча йилдан бери ишлашим ҳозир муҳим эмас, муҳими главрачимиз йиғилиш қилиб, врачларга "поликлиника ходимлари, бугундан бошқа жойга кўчиб ишлайсизлар вақтинча, поликлиника ремонтга тушади, ремонт тугагунча бошқа жойда ишлайсизлар," деб буйруқ қилди. Энг асосий масалага келсам, ҳозир қиш - совук кунлар бўлса… Ўзимизни ҳам, касалларни ҳам қийнаб, қаерга кўчамиз?

Поликлиниканинг ярми бошқа жойга, ярми умуман бошқа жойга кўчса, касаллар совуқ кунларда қаерга боради? Ёки давлатимизнинг умуман халк билан иши йўқми? Касалларни қишда қийнаб, у ёқдан бу ёққа югуртираверадими? Шу кўчишни озгина кунлар исиганда қилсак булмайдими? Мен қимматбаҳо аппаратлар билан ишлайман. Тўғри, аппаратлар менинг пулимга келмаган, давлат берган аппаратлар, лекин бу аппаратларни ҳозир совуқда, мўрт бўлиб ётган ҳолатида кўчирсак, майдаланиб бир қисми синиб қолса, албатта, врач ёмон бўладида яна. Шунчалик ҳурматли юртбошимиз тиббиёт соҳасига кучли эътибор бераётган вақтларида, бизнинг туманимизда бошқа поликлиника йўқ.

Ҳаммасидан қизиғи, врачлар ўзи шундоқ ҳам яхши пул топади, биз ҳамшира-санитаркалар нима қиламиз? Поликлиникада ремонт тугагунча, бизга ойликсиз таътил беришаркан. Қишнинг қаҳратон совуқ кунларида болаларимни қандай қилиб боқаман, ойлик олмасам? Кўчага мардикор бўлиб ишлагани чиқаманми? Ўзи қачон бошланади поликлиниканинг ремонти? Қачон пул ажратилади ремонтга? Қурувчилар ҳам қишнинг совуқ кунларида қурилиш қилмаса керак?

Агар эсингизда бўлса, бундан ярим йилча олдин туманимиздаги юқумли касалликлар шифохонасининг овозаси чиқиб, "Ўзбекистон 24" телеканалидан ҳам кўрсатишганди. Ана ўшанда туманимизнинг юқумли касалликлар шифохонасини ҳам ремонт қиламиз деб, аҳолини ҚВПга кўчириб қўйишган эди. Лекин, мана 6 ой бўляптики, ҳали ҳам ремонт бошлангани йўқ. Бошланмаса ҳам керак. Давлат пул ажратса, кейин ремонт бўлармиш. Поликлиникани ҳам худди шу тақдир кутаётган бўлса керак. Шифохона катталари ўзларининг орқаларини тезроқ ёпиш учун халкнинг қийналиши билан иши йўқ".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG