Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2018, Тошкент вақти: 14:40

"Андижон–Тошкент поездида кондиционер тўлиқ ишламаяпти" (ВИДЕО)


“Андижон–Тошкент поездида иссиқда кунда ҳам кондиционер тўлиқ ишламаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:15 0:00

​"Куни кеча Андижон–Тошкент йўналишидаги поездга чиқдим. Аввало, вокзалнинг ўзида чипта топиш муаммо бўлди. Вагонга чиққанимиздан кейин эса ундан ҳам жиддий муаммога дуч келдик. Вагоннинг бошида кондиционер ишлаяпти, ўрта ва орқа қисмда эса йўқ. Кондиционер ишламагани етмагандек, ойналарни очишга ҳам рухсат беришмади. Табаррук ёшдаги отахонлар, ёш болали йўловчилар ҳам ҳаво етмасдан қийналиб келишди. Иссиқ кунларда кондиционерни тўлиқ ишлатиб қўйиш шунчалик қийинми?!

Бундан ташқари, ўриндиқлар ҳам узоқ йўл учун жуда ноқулай. Вагонлар янги дейишган эди, аммо ҳозирданоқ ўриндиқларнинг полкалари синиб кетганига гувоҳ бўлдик. Вагон лиқ тўла. Йўловчилар темир йўл компаниясига шунчалик ишонч билдираётган экан, шунга яраша хизмат сифатини оширишса бўлмайдими?!"

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG