Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2019, Тошкент вақти: 03:26

САМАРҚАНД – “94 ёшли Тошпўлат бобога нега президент совғаси берилмаяпти?”


ОҚДАРЁ. “Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчаси Мустақиллик МФЙ Исломобод кўчаси 7-уйда яшовчи Тошпўлат бобо Очилов номидан ёзмоқдамиз. 94 ёшга кирган бобо 1944-45-йилларда фронт ортида армияда хизмат қилган. Оқдарё тумани “Рембет”да бир неча ўн йиллар ишлаб, биринчи гуруҳ ногиронлиги билан нафақага чиққан. Тошпўлат бобо қарийб юз ёшни қаршилаб турган бўлса-да, президент совғасидан баҳраманд бўлгани йўқ. Туман мутасаддилари эътиборсизлик, таниш-билишчилик каби иллатларга йўл қўймоқда. 27 апрель куни тумандаги қайси бир ташкилотдан келиб, 2та нон, шира - пира бериб, ваҳима қилиб, видеога олиб, 9 май кунига таклифнома бериб кетибди. Бу билан ёши улуғ отахонни алдамоқчими?”.

(Бу хабар Озодликка 28 апрель куни келган.)​ ​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG