Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:24

ЎЗБЕКИСТОН – “Президент қарорига ҳурматсизлик: етмишга яқин ходим кўчада қолмоқда”


ЎЗБЕКИСТОН. “Ўзбекэнерго” АЖ тизимидаги “Энергосотиш” филиалининг ноҳақ ишдан бўшатилаётган ходимлари номидан ёзмоқдамиз. 2019 йил 27 март куни президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасида электр энергетикаси тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ килиш стратегияси тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Ушбу қарорга асосан, “Ўзэлектртармоқ” ва “Энергосотиш” филиали негизида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ташкил этилиши, мазкур икки корхонанинг барча мажбуриятлари янги ташкил этилган АЖга ўтиши лозим эди. Аммо айни пайтда “Энергосотиш” филиалининг етмишга яқин ходими кўчада қолмоқда. Янги корхонага эса раҳбарият фақат танишларини қабул қилмоқда. АЖ раҳбари Д.Исақулов очиқдан-очиқ “мен сизларни ишга олмайман” демоқда. Ҳолбуки, бирор иш таклиф қилмай, ходимни бўшатиш меҳнат қонунчилигига зиддир. Қолаверса, бу президент қарорига ҳам ҳурматсизлик саналади. Мутасаддилардан кўп сонли ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 3 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG