Линклар

Шошилинч хабар
21 июл 2018, Тошкент вақти: 03:17

ПАХТАЧИ. "Cамарқанд вилояти Пахтачи туманидан ёзмоқдаман. Туман халқ таълими бўлими мактаблар таъмири учун ота-оналардан пул сўраманглар, демоқда экан. Аммо молия бўлими таъмир учун ҳар бир мактабга 850 минг сўмдан ажратамиз, ундан зиёд пул йўқ, демоқда. Камтарона ремонтга битта мактаб учун камида 10 миллион сўм керак. 850 минг сўм эса битта хонани таъмирлашга аранг етади. Молия бўлими ажратадиган пул урвоқ ҳам бўлмаслигини билгандан кейин, ота-оналардан 9000 сўмдан йиғмоқчимиз. Хуллас, ота-оналарга оғирлигимиз тушмасин деб ҳар қанча ҳаракат қилмайлик, молия бўлими кам маблағ бераётгани сабаб яна пул йиғишга мажбур бўлмоқдамиз. Президент молиячиларни кескин танқид қилганди, аммо улар ҳали ҳам керакли хулоса чиқармаган кўринади".​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG