Линклар

"Балки президент билар, лекин халқ ҳам пулни кимлар ўғирлаётганини билсин"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Балки президент билар, лекин халқ ҳам пулни кимлар ўғирлаётганини билсин"

"Мен бир нарсани билиб қолдим: NBU бозор қуриш учун ажратган маблағни мансабдорлар ўзлаштиряпти. Балки президент билар, лекин халқ ҳам пулни кимлар ўғирлаётганини билсин. Сурхондарёнинг Шерободидаги деҳкон бозорида халқни қақшатиб, кўчага қўйиб, оғиз кўпиртирилиб қурилаётган 3 даражали гипермаркет ишларида ўғирлик, кўзбўямачилилик, мулкни талон-тарож қилиш ва бошқа жиноятлар бир қатор мансабдорлар томонидан содир этилмоқда. Улар тил бириктириб NBU ажратган пулни ўзлаштиришмоқда.

Гапимга бир неча исбот бор. Қурилиш учун цемент меъёри кам, фундамент ичи тўлиқ бетон бўлиши керак. Булар орасига катта тош ва эски бетон ғиштларини тиққан. Арматура ўрнига сим ўрнатмоқда. Қурувчи сифатида малакали мутахассисларни эмас, оддий кўча мардикорларини жалб қилган. Уларга битта ғишт учун 120 сўм бериб, ҳужжатга 300 сўмдан киритган. Боз устига, ишчиларга маош беришда ғирромлик бор. "Келгусида бу бинодан аҳоли эмас, моллар фойдаланади", деб ўйлашса керак. Тўғрида, пул турган жойда инсон манфаати кўзга кўринармиди... Айниқса, юқоридаги бир гуруҳ амалдорларга ўхшаганларга. Қани ҳақиқат бўлса".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG