Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 21:33

ФАРҒОНА – "Прокуратура келади, деб талабалардан ўлпон йиғилмоқда"


ҚЎҚОН. "Қўқон тиббиёт коллежи 3-курс талабалари номидан ёзмоқдамиз. Коллежда ўқув йили тугамоқда, бир ойдан сўнг амалиётга чиқиб кетамиз, лекин прокуратура текшируви олдидан йил бошида бериладиган ҳужжатлар энди тақдим этилмоқда.

Энг ёмони, талабалардан мажбурий равишда пул йиғилмоқда. Масалан, фармацевтика бўлимидан 5500, даволаш бўлимидан 3000 сўмдан. Буёғи энди бўлим бошлиғига боғлиқ. Битта бўлимда 10 та гуруҳ бор, энди ўзингиз жами қанча пул йиғилишини хомчўт қилиб олаверинг.
Аслида, ариза йил бошида берилиши керак эди. Норозиликлар инобатга олинмаяпти, порталга чиқсаларинг дипломсиз қоласизлар, деб қўрқитишаяпти".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG