Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:43

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Қамал ичида қолган қишлоқ"дан Мирзиёевга мурожаат

"Юртбошимизга бир масалада мурожаат қилмоқчи эдим. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Боғистон қишлоғи қамал ичида қолди.

Шу ерларга ҳам бир эътибор қаратсалар, яхши бўлар эди. Йўлларимизни жаҳон талабларига жавоб берадиган бўлмасаям, ҳар қалай машина ўтиб юрадиган қилиб берсалар, хурсанд бўлар эдик.

Аҳоли озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш учун пиёда 8 км масофани босиб ўтишга мажбур.

У ҳам майли, Боғистон қишлоғига тез тиббий ёрдам машинасининг келиши ҳам бир масала бўлиб қолган. Бемор бўлиб қолса ёки аёлларнинг дарди тутганда, туғруқхонага олиб бориш бир катта муаммо ва фожиага айланган".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG